Шу боис ҳам Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ноқонуний равишда олиб кетилаётган пиротехника воситаларини аниқлаш ишларига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар беришича, Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор” мунтазам йўл патруль хизмати масканида хизмат ўтаётган инспекторлар тунгги соат иккилар атрофида водий йўналишидан Тошкент томон ҳаракатланиб келаётган С.Қодиров бошқарувидаги транспорт воситасини тўхтатади. Текширув вақтида автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 6768 қути пиротехника воситаси топилди ва Оҳангарон туман ИИБга топширилди. Энди ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда чора кўрилади.
Шу ўринда эслатма, пиротехника воситаларини сақлаш, ишлаб чиқиш, ташиш, жўнатиш, фойдаланиш, Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний йўллар билан олиб кириш, олиб чиқиш ёки ўтказиш каби ноқонуний фаолият юритган шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1851-моддасига асосан ҳуқуқбузарлик ашёлари мусодара қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробаридан 20 баробаригача жарима солинади.