Жорий йил вилоятдаги ҳар бир шаҳар ва туманда илк бор биттадан мактаба тажриба синов тариқасида ақлли мактаб лойиҳаси амалга оширилади. Унга кўра, мазкур мактабларни рақамлаштириш ва ота-оналар дарс жараёнларини исталган вақтда IP адрес орқали онлайн кузатиши имконияти яратилмоқда. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ёзди.

Шунингдек, 2022 йилда таълим сифатини оширишга қаратилган бир қатор масалалар белгилаб олинди. Вилоятдаги 37 та умумтаълим мактабларида Инвестиция дастурлари доирасида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади. Мазкур ишлар учун жами 186,7 миллиард сўм маблағ ажратилмоқда. Яъни, қўшимча 6 минг 796 нафар ўқувчи ўрни яратилади.

“Обод маҳалла" ва "Обод қишлоқ” дастури доирасида 53, 4 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб, 17 та мактаб мукаммал таъмирланади. 2022—2025 йилларда спорт зали мавжуд бўлмаган 187 та мактабларга спорт зали қуриш бўйича манзилли дастур тасдиқланиб, мактабларни тўлиқ спорт заллари билан таъминлаш йўлга қўйилади.