Тадбир ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят прокуратураси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Оҳангарон шаҳрида ўтказилди. 

Аниқланишича, улар тадбиркорнинг ишончига кириб, Оҳангарон туманида жойлашган «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан 16 гектар ер майдонини  мансабдор танишлари орқали, у раҳбарлик қилаётган масъулияти чекланган жамият номига расмийлаштириб бериш эвазига 1 миллион 400 минг АҚШ доллари талаб қилишган ва 300 минг АҚШ долларини олдиндан бериши кераклигини айтишган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси ва 28,211-моддаси  билан жиноят иши қўзғатилган.