Қайд этилишича, 2023 йил 4 апрель куни "С.Нажимов" постида юкларни божхона назоратидан ўтказишда камчиликларга йўл қўйилгани аниқланиб, мазкур ҳолат бўйича Божхона қўмитаси томонидан хизмат текшируви тайинланган.
Ушбу постнинг барча ходимлари ишдан бўшатилаётганлиги ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Мазкур ҳолат бўйича тегишли чора кўриш хизмат текшируви якунлари бўйича кўриб чиқилади.