Тошкент вилояти ИИБ ахборот хизмати бу каби ҳолат кузатилмагани ва шу мазмунда тарқалаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум қилди.
Аниқланишича, кеча, 9 сентябрь куни Юқори Чирчиқ тумани «Тараққиёт» маҳалласида яшовчи вояга етмаган шахс (2012 й.т. Э.Ҳ) яқинларига айтмасдан бошқа маҳаллада яшаётган дўстининг уйига кетган.
Орадан вақт ўтиб қариндошлари уни топганда ноқулай вазиятдан чиқиш учун «мени ўғирлаб кетишмоқчи бўлишди» мазмунида гапирган ва буни эшитган яқинлари ички ишлар органларига хабар берган.
Шу вақтнинг ўзида олиб борилган ўрганишлар натижасида туман ҳудудида бу каби ҳолат кузатилмагани ва бола яқинлари дакки беришидан чўчиб ёлғон гапиргани тан олган.
Жараёнда туман ИИБ масъуллари томонидан бола ва унинг яқинлари билан профилактик суҳбат ўтказилиб, бу каби ҳаракатларнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди.