Қайд этилишича, ўтказилган назорат тадбирида Ангрен шаҳар “Лашкерек“ МФЙ нинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудда 8 дона ғарб булбулини ноқонуний равишда қўлбола усулдаги сиртмоқлардан фойдаланилган ҳолда овлаётгани аниқланди.
Ҳолатга аниқлик киритилганда ҳуқуқбузарликни Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи фуқаролар Ш.Ю. ва Р.А. лар содир этилган.
Уларга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида жарима чораси қўлланилди.
Ҳолатга қонуний қонуний баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар Ангрен шаҳар жиноий ишлар судига юборилди. Қушлар очиқ табиат қўйнига қўйиб юборилди.