Ўтган 6 ой давомида туман ва шаҳар Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига  494 минг 627 та давлат хизматлари кўрсатилган бўлиб, шундан 2 мингдан ортиғи сайёр тартибда амалга оширилди. Вилоятдаги 7 та марказ филиали томонидан жисмоний ва юридик шахсларга 2 мингга яқин давлат хизматлари кўрсатилди.

Кўрсатилган давлат хизматларининг статистик ҳисоботларига эътибор берадиган бўлсак, улар ичида энг кўпи болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун ариза бериш — 70 минг 141 та, руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш — 44 минг 876 та, Наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш — 42 минг 475 та, кадастр паспортини шакллантириш — 35 минг 546 та, солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР) аниқлаш, олиш ва ўзгартириш — 27 минг 813 та, Судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотномаларни олиш учун ариза юбориш — 25 минг 368 тани ташкил этмоқда.

Тадбиркорлик бўйича давлат рўйхатидан ўтганлар сони 10 минг 973 тани ташкил этди. Шундан  4 минг 643 таси юридик шахслар бўлса, 6 минг 330 таси жисмоний шахслар ҳисобланади. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, уларнинг орасида 92 та тадбиркор сайёр тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган. 3 минг 698 нафари эса марказга келиб тадбиркор сифатида  қайта рўйхатдан ўтган.  

Жорий йилнинг январь-июнь ойида 18 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхона давлат рўйхатидан ўтказилди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, шу кунга қадар Тошкент вилоятида 415 та хориж корхоналари ҳамда 523 та  қўшма корхона давлат рўйхатидан ўтган.

Муса КАРИМОВ,

ДХА Тошкент вилояти бошқармаси

 бўлим бошлиғи