Йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлиши ва кўп миқдорда жарима тўлашларига қарамасдан, айрим ҳайдовчилар Тошкент вилояти ҳудудида 10 маротабадан ортиқ фоторадарлар нигоҳига тушмоқда.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, “TRAIBLAZER” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 40 кун ичида 14 маротаба тезликни меъёридан ошириб қоида бузган.

“EQUINOX” ҳайдовчиси 30 кун ичида 11 маротаба тезликни меъёридан ошириш қоидабузарлигини содир этган.

“CAPTIVA” ҳайдовчиси томонидан 40 кун ичида 9 маротаба тезликни меъёридан ошириш қоидабузарлиги содир этилган.

“NEXIA” ҳайдовчиси ҳам вилоят йўлларида шу қоидабузарликни 15 маротаба содир этган.
