Ҳолат Янгийўл тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор ўрганилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва иш судга юборилди.
Маълумотга кўра, Янгийўл туманида яшовчи 1983 й.т. фуқаро Н.А., Нексия транспорт воситасида қўшнисига тегишли бўлган итни (фарзандларини тишламоқчи бўлгани учун) яшаш манзилидан дала майдонига олиб кетаётган вақтида (итни арқон билан боғлаган ҳолда автотранспортда судраб) ҳайвонга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлгани аниқланган.
Ходимлар томонидан фуқаро Н.А. билан профилактик суҳбат ўтказилган ва унга нисбатан МЖтКнинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ЖИБ Янгийўл тумани судига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда уларни қийноққа солиш ёхуд уларга азоб бериш уларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келса, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.