Божхона ходимлари Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда тўхтатган машина орқа ўриндиғи остидаги буюмлар идишидан 11 дона 10 миллиметрли травматик тўппонча патронлари топилган.

Текширув жараёнида ҳайдовчи ўқ-дорилар ҳақида оғзаки сўровда ҳам, декларацияда ҳам маълумот бермагани аниқланди. Топилган патронлар қонуний рухсатсиз олиб кирилганлиги сабабли, улар дарҳол мусодара қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Мутасаддилар ушбу факт бўйича барча қонуний чоралар кўрилишини маълум қилди.

Қонунчиликка мувофиқ, Ўзбекистонга фуқаровий ёки хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини фақат тегишли органлар рухсатномаси билан олиб кириш ёки олиб чиқиш мумкин. Ушбу тартибни бузган шахслар қонун олдида жавобгарликка тортилади.