Хусусан, Нурафшон шаҳрида жамоат транспорти ҳайдовчиси бўлиб ишловчи, 1985 йилда туғилган шахс (Л.Д.) Бобур кўчасида бошқарувидаги хизмат автобуси ичида шартли харидорга 2 дона политилен ўрамдаги гашиш гиёҳвандлик воситасини 400 минг сўм эвазига сотган вақтида далилий ашё билан ушланди.
Тадбир давомида унинг ёнидан ҳамда бошқарувидаги автобусдан яна 9 та ўрамда, жами 11 ўрамда 5 гр гашиш гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.