Тадбирда асосан аҳоли гавжум бўладиган бозор ва савдо марказлари, жамоат жойлари ва жамоат транспортларида ижтимоий масофани сақлаш, ҳимоя ниқобини тақиш ва антисептик воситалардан фойдаланиш ҳолатлари юзасидан вилоят ҳудудида назорат тадбирлари ўтказилиши белгиланди.

«Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси ва меҳмонлари! Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, ўзингиз ва ўзгалар соғлиғини асраш, вилоят ҳудудида касаллик тарқалишини олдини олиш учун, белгиланган карантин қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз», дейилади хабарда.