Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар, А.Темур кўчасида, ҳайдовчи 2005 йилда туғилган О.Ш “Nexia-3” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёда 1974 йилда туғилган У.Ани уриб юбориб йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.