Биргина онлайн тартибда давлат хизматларидан фойдаланишга бўлган талабнинг ортишини ўтган йилнинг мос даврига солиштирадиган бўлсак, 2021 йилнинг олти ойи давомида 43 мингга яқин бўлса, жорий йилнинг ушбу даврида 63 мингдан ортиқ ёки 46 фоизга ортганини кўришимиз мумкин.
Рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари сони 15 минг 221 тани ташкил этган бўлса, шундан 3746 таси юридик шахслар, 11475 таси якка тартибдаги тадбиркорлар. Давлат рўйхатидан ўтган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони эса 19 тани ташкил этди.
Энг кўп давлат хизматлари Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази орқали кўрсатилди. Жумладан, Ангрен шаҳрида 41 минг 923 та, Зангиота туманида 32 минг 570 та, Чирчиқ шаҳрида 32 минг 199 та, Тошкент туман ДХМда эса 31 минг 875 та давлат хизматлари кўрсатилди.
Туман марказларидан узоқда жойлашган ҳудудларда ҳамда аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, вилоятда Давлат хизматлари марказининг 8 та филиаллари ташкил этилган бўлиб, улар томонидан кўрсатилган хизматлар сони 10 минг 604 тани ташкил этди.
Ҳудудларга чиққан ҳолда ташкил этилган 494 та сайёр тадбирлар давомида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига жами 25 минг 448 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.
Мусажон Каримов,
Тошкент вилоят адлия бошқармаси
бош мутахассиси