Эртага, 3 май куни соат 10-00 да Бўка тумани Бўстон маҳалласидаги Ёшлар истироҳат боғида Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули ташкил қилинади.

Очиқ-жонли мулоқотларда Президент Халқ қабулхонаси масъуллари, Олий суд раиси, Бош прокурор, Ички ишлар вазири ва Тошкент вилояти ҳокими мурожаатчилар билан юзма-юз мулоқот олиб боради.

Агар сизда қуйидаги ташкилот ва идоралар билан боғлиқ ариза, шикоят ёки таклиф бўлса, эртага Бўканинг Бўстонига келинг:

Президент Халқ қабулхонаси,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги