Маҳкум жазо муддатини 2033 йилда тугайдиган манзил-колонияда ўтаётган бўлган.
Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар судида фуқаро М.Т.га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бошланди.
Судланувчига нисбатан ЖКнинг 118-моддаси 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсни зўрлаш) ва 119-моддаси 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан айблов эълон қилинган.
Ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.