Икки давлат ўртасидаги музокаралар давомида вилоятда яшил энергияни ривожлантириш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва бу борада компания билан ҳамкорлик алоқаларини олиб бориш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот ўрнида, Қатар натионал cемент компанияси 1965-йилда ташкил топган бўлиб, йиллик даромади 1 миллиард долларга тенг.

Қатар давлатидан ташриф буюрган меҳмонлар суҳбатда компания томонидан цемент ва бетон маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 8 миллион тонна экани ва албатта қилинган ҳамкорлик натижасида бу йўналишда мамлакатдаги тоза экологик муҳит таъминланиши билан бир қаторда, саноат соҳасига ҳам фойда келтириши тўғрисидаги фикрларини билдириб ўтдилар.

Вилоят ҳокими араб мамлакати компанияси вакилларининг таклифини маъқуллади.