Лаборатория синовлари натижаларига кўра, маҳсулотларнинг массаси белгиланган талабга жавоб бермаслиги, герметиклиги таъминланмагани, ички босимга бардош бера олмаслиги, шунингдек, маҳсулот қобиғидаги ип чокларининг мустаҳкам эмаслиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонуни 22-моддаси талаблари бузилганини кўрсатди.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида “FXP” МЧЖ савдо тармоғига мазкур маҳсулотларни савдодан чиқариш бўйича тақдимнома киритилди.