Хусусан:
Тошкент тумани, “Ҳасанбой” МФЙ, Отчопар кўчасида яшовчи М.Ага тегишли хонадон 41 сотих майдондаги иссиқхонада газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 3 дона ностандарт иситиш қозони орқали табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди. Етказилган зарар миқдори 154,9 млн сўм (154,9 минг м/куб) ни ташкил этган.
Зангиота туманидаги “Истиқлолнинг 5 йиллиги” маҳалласида 3 та ҳолатда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Жумладан:
“Собиржон Омад Ошиёни” МЧЖга қарашли ошхона газ тармоғидан узиб қўйилган бўлишига қарамасдан, ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, ностандарт иситиш мосламалари орқали табиий газдан ноқонуний фойдаланаётганлиги аниқланди. Етказилган зарар миқдори 1,872 млн сўм (1,872 минг м/куб)ни ташкил этган.
Х.Ш “Сафаров М”га қарашли ошхона газ тармоғидан узиб қўйилган бўлишига қарамасдан, ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, 2 дона 40 литрлик ва 1 дона 20 литрлик қозон ва 1 дона ностандарт иситиш печи орқали табиий газдан ноқонуний фойдаланаётганлиги аниқланди. Етказилган зарар миқдори 7,236 млн сўм (7,236 минг м/куб)ни ташкил этган.
“Осиё АРТ” МЧЖга қарашли ошхона газ тармоғидан узиб қўйилган бўлишига қарамасдан, тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Юқоридаги ноқонуний ҳолатларга қонуний чора кўриш юзасидан тегишли ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш учун тайёрланмоқда.