Бугун, 5 февраль куни соат тахминан 09:00ларда Туркия фуқароси, 1974 йилда туғилган Л.С. бошқарувида бўлган хорижий МЧЖга тегишли Мерседес-Бенс юк автомашинаси (тиркамаси билан) М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган 837 км да, ўзи билан бир (Чиноз-Тошкент) йўналишда келаётган ҳайдовчи 2000 й.т. У.Ж. бошқарувида бўлган Некция-3 автомашинасига урилиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Оқибатда тиркамадаги маҳсулот йўлга тўкилган ва йўлнинг маълум қисмини тўсиб қўйган. ЙТҲ натижасида оғир тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситалари техник шикастланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.