Объектда қурилиш-монтаж ишлари якунланиб созлаш ва ишга тушириш ишлари бажариляпти. 22 декабрда электр станциянинг очиқ тақсимлаш қурилмасига илк кучланиш берилди. Айни пайтда қурилманинг ёрдамчи ускуналари ишга тушириляпти.

Яқин 7-8 кун ичида электр станция Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига уланиб, қувват узатишни бошлайди.

Электр станцияси ишга туширилиши натижасида йилига 3,9 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Ушбу лойиҳани амалга ошириш ҳисобига йилига 550 миллион метр куб табиий газ тежалишига эришилади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.