Вилоят ИИББ, ДХХ ҳудудий бошқармаси ҳамда туман ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчилар процессуал тартибда қўлга олинди.

Тезкор кўздан кечириш жараёнида ушбу манзилдан 3 кг «прегабалин», 25 кг «трилон», 20 литрли идишларда суюқлик ва прекурсорлар, шунингдек, тайёр маҳсулотларни қадоқлаш учун мўлжалланган бўш капсулалар ҳамда 3 минг дона бўш флаконлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Суриштирув давомида маълум бўлишича, гумонланувчилар лабораторияни ташкил этиш бўйича кўрсатмаларни интернетдаги «наркотижоратчи» кураторлардан олиб, уларнинг молиявий кўмагида иш юритишган.

Дастлабки маълумотларга кўра, мусодара қилинган моддаларнинг «қора бозор»даги қимимати 300 минг АҚШ долларини ташкил этиб, 50 мингдан ортиқ дозадаги дорилар тарқатилишининг олди олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251(1)-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Фуқаролардан юқоридаги шахсларнинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсалар, ички ишлар органларига мурожаат қилишлари сўралади.