Эндиликда Тошкент вилоятидаги Ички ишлар миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари билан бир қаторда Нурафшон, Оҳангарон, Чирчиқ шаҳри ва Зангиота тумани Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам ID-картангизни расмийлаштиришингиз мумкин.

Нурафшон шаҳар Давлат хизматлари марказида фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ва эгасининг шахсий биографик маълумотлари, биометрик параметрлари киритилган электрон ташувчи қурилмага эга бўлган ҳужжат —ID-карта  бериш бошланди.   

ДХА Тошкент вилояти бошқармаси

матбуот хизмати