Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Тошкент вилоятида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган 19 та корхонага "Тошшаҳартрансхизмат" АЖдан олиб келинган кичик сиғимли "Isuzu" русумли 160 дона автобуслар берилган.

Ҳозирда ушбу автобуслардан 105 таси йўналишларга жойлаштириш натижасида жамоат транспорти билан қамраб олинмаган 25 та йўналишда 110 та аҳоли яшаш пунктида автобуслар фаолияти йўлга қўйилди.