“Фаст Траcк” хизматидан фойдаланиш учун йўловчи жўнаш терминалидаги маълумот бурчагига мурожаат қилиши керак. Тўлов амалга оширилганидан сўнг аэропорт ходими йўловчини махсус "коридор" бўйлаб "стерил" зонагача кузатиб боради ва у ердан йўловчи мустақил равишда бортга чиқади.

Мазкур хизматнинг нархи 170 000 сўм. Оила аъзолари билан учаётган йўловчилар учун "Оилавий" пакети ҳам мавжуд.

Шунингдек, Тошкент аэропортидан учаётган йўловчилар “Фаст Траcк” хизмати билан бир қаторда жўнаб кетиш терминалининг стерил ҳудудида жойлашган “АНОР” бизнес комфорт залида кутиш хизматини ҳам харид қилишлари мумкин. Бу ҳақида Uzbairports хабар бермоқда.