Эстакаданинг ўнг линияси туристик автобуслар ва микроавтобуслар учун мўлжалланган;
Эстакаданинг чап линияси таксилар ҳаракати учун мўлжалланган;
Туристик автобус ва микроавтобуслар учун эстакада бепул, ҳаракатланиш ҳамда йўловчиларни қисқа муддатда тушириш вақти 10 дақиқадан ошмайди, белгиланган вақтдан ўтиб кетса, ҳар 10 дақиқа учун тўлов ундирилади;
Таксилар учун эстакада бўйлаб бепул ҳаракатланиш ҳамда йўловчиларни қисқа муддатда тушириш вақти 5 дақиқадан ошмайди, белгиланган вақтдан ўтиб кетса, ҳар 5 дақиқа учун тўлов ундирилади;
Ўнг ва чап линияларни ажратиб турувчи сариқ чизиқни босиш тақиқланади ва уни босиш қоидабузарлик ҳисобланиб, жаримага сабаб бўлади.