Конгресснинг барча иштирокчилари ва меҳмонлар мазкур хабарни илиқ кутиб олдилар. Тошкент халқаро фестивали илк бор 1968 йилда ташкил этилган бўлиб, унда Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларидан саралаб олинган фильмлар қабул қилинган.

Ундан аввал, киноижодкорлар ва мутахассисларнинг “Ўзбеккино” МА билан ҳамкорликдаги хақаро кинолойиҳалари ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди.

Ўзбек миллий кинематографиясига оид яна бир муҳим воқеа, “Ўзбеккино” МА томонидан россиялик таниқли телебошловчи ва продюсер Валдис Пельш ва маҳоратли режиссёр Джаник Файзиев билан халқаро меморандум имзоланди.