Бу ҳақда Президентнинг “Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонида белгиланди.

Фармонга кўра, Марказ ҳудудида қуйидаги фаолият турларини амалга оширишга рухсат берилади:

  • молиявий, инвестиция ва банк фаолияти;
  • суғурта, рақамли (крипто) активлар;
  • қимматли қоғозлар;
  • тўлов тизимлари ва хизматлари;
  • исломий ва яшил молия;
  • молиявий технологиялар билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш ва транзакцияларни амалга ошириш;
  • аудиторлик, консалтинг ва юридик хизматлар кўрсатиш. 

Марказ ҳудудида конституциявий қонун билан ўрнатиладиган махсус ҳуқуқий режим жорий этилади. 

Марказнинг бошқарув органларига фуқаролик, корпоратив, тижорат, молия, банк, солиқ, давлат харидлари, меҳнат ҳуқуқи ҳамда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасини тартибга солувчи Марказ ҳудудида татбиқ этиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқи берилади. 

Марказ ҳудудида Англия ва Уэльс умумий ҳуқуқи ҳамда адолат тамойиллари тўғридан-тўғри қўлланилади.

Тошкент халқаро тижорат суди биринчи инстанция ва апелляция судидан иборат бўлади.