Ҳолат бўйича "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ахборот хизмати маълумот берди.
Маълум бўлишича, мазкур ҳолат бўйича, "Тошшаҳартрансхизмат" Акциядорлик жамиятининг масъуллари томонидан тезкор текширув-суриштирув ишлари ўтказилганда, шу йилнинг 10 сентябр куни кеч соат 18:30 ларда "1-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги, "King Long" русумли, давлат рақами 01|823 LKA бўлган, 93-сонли автобус йўналиши ҳайдовчиси Р.О томонидан ёрдамлашиш учун ишга жалб қилинган Шерали исмли фуқаро ва йўловчи ўртасида содир бўлган.
Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида, автобусга ўрнатилган видеокузатув камераларидаги ёзувлар текширилганда йўловчи маст ҳолатда автобусда ҳаракатланганлиги, жамоат транспортида юриш қоидасига ва маданиятига амал қилмай, автобус салонидаги бошқа йўловчилар, шу жумладан аёл йўловчига қўполлик қилганлиги сабабли, автобус ҳайдовчисининг таниши бўлган Шерали исмли фуқаро томонидан автобусдан тушириб юборилган ва автобус ташқарисида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан.
Ҳозирда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўзаро жанжаллашиб, жамоат тартибини бузганлиги учун ҳайдовчига ёрдамчи сифатида ҳаракатланган Шерали исмли фуқаро ва маст ҳолатда ҳаракатланган йўловчининг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида, Ички ишлар органларига тақдимнома киритилган.