Шу йилнинг 20 февраль куни тонгги соат 07:41 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Тошкент халқа автомобиль йўли кўчасида, автобусда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБ хабар келиб тушди.
Келиб тушган хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб борган ва ёнғин соат 07:50 да батамом ўчирилган.