Университетнинг кибер жамоаси аъло натижаларни кўрсатиб, Dota 2 йўналиши бўйича ғалабани қўлга киритди. Жамоа CS:GO бўйича иккинчи ва PUBG Mobile бўйича учинчи ўрин соҳиби бўлди.
“University Cyber Cup” кибер мусобақаси Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилди. Иштирокчилар Dota 2, CS:GO ва PUBG Mobile ўйинларида ўз кучларини синаб кўришди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Киберспорт Уюшмаси, Миллий Олимпия Қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Инновацион ривожланиш вазирликлари, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ҳамда Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги кўмагида ташкил этилди. Мусобоқанинг соврин жамғармаси 100 миллион сўмни ташкил этди. Унда 400 нафарга яқин талаба иштирок этди.