Қайд этилишича, шу йилнинг 30 май куни тахминан соат 18.00 да Миробод туманида Амир Темур кўчасидаги савдо дўконлардан бирининг том қисмига 2014 йилда туғилган Н.А. укасининг ўйинчоғини олиб тушиш учун нарвон ёрдамида чиққан.

Маълумотларга кўра, қизча қайтиб тушаётган вақтида том қисмига яқин жойдан ўтувчи электр токини ушлаб олган ва ток уриши натижасида воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Миробод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди (“Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.