Қайд этилишича, “K.Y.” МЧЖ масъул шахслари корхонанинг ишлаб чиқариш биносида ўрнатилган электр ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатиб, тижорат мақсадида 2 млн кВт/с электр энергиясидан ўғирлик йўли билан фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,7 млрд сўм зарар етказгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.