Жорий йилнинг 14 январь куни «Тошкент-АЭРО» ИБК Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган ҳамда фойдаланиш учун яроқсиз бўлган парфюмерия ва косметика воситаларининг реализациясига қарши қаратилган тезкор тадбир пойтахтнинг Яшнобод туманида ўтказилди.

Тадбир давомида Фарғона йўли 3-тор кўчасида жойлашган омборхона унинг мудири иштирокида кўздан кечирилди. Натижада тахминий қиймати 2 млрд 150 млн сўмни ташкил этувчи жами 598 турдаги 29 минг 253 дона парфюмерия ва косметика воситалари ноқонуний сақлаб келинаётгани аниқланиб, вақтінча сақловга олинди.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.