Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизматининг маълум қилишича, “Lacetti” ҳайдовчиси 2002 йилда туғилган Б.Х. маст ҳолатда руль бошқарувини йўқотиши оқибатида 1984 йилда туғилган С.М. бошқарувидаги “Lacetti” русумли транспорт воситаси, 1998 йилда туғилган Б.Қ. бошқарувидаги “BYD”русумли транспорт воситаси, 2001 йилда туғилган А.Э. бошқарувидаги “Spark”русумли транспорт воситаси, 1998 йилда туғилган И.М. бошқарувидаги “BYD”русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида “Spark” русумли автомашина ҳайдовчиси 2001 йилда туғилган А.Э. ва йўловчиси 2000 йилда туғилган Ф.У.га шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.