Конференцияда барча мамлакат тиббиёт олийгоҳи талабалари энг долзарб мавзудаги маърузалари билан иштирок этди.
Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультети 4-босқич талабаси Акбар Собировнинг ”Туберкулёз микробактериясини янгича услубда аниқлаш”, 2-босқич талабаси Нигина Дадаевнинг “Фертел ёшдаги аёлларнинг пандемия шароитидаги саломатлиги муаммолари, 5-босқич талабаси Элнора Шомуҳаммедованинг “Тарқоқ склерозда неврологик етишмовчиликлар оғирлигини аниқлаш” мавзусидаги маърузалари халқаро конференция иштирокчилари эътиборини тортди.
Ушбу халқаро анжуманнинг аҳамиятли жиҳати шундан иборатки, у бўлғуси ёш олимларнинг келгусида тиббиёт соҳасида жиддий илмий тадқиқотлар олиб боришига ҳам рағбат уйғотади, ҳам замин ҳозирлайди.
Гулчеҳра МИРЗАЕВА,
Тошкент тиббиёт академияси матбуот котиби