Конференцияда барча мамлакат тиббиёт олийгоҳи   талабалари энг долзарб мавзудаги   маърузалари билан иштирок этди.

Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультети  4-босқич талабаси Акбар Собировнинг ”Туберкулёз микробактериясини янгича услубда аниқлаш”, 2-босқич талабаси Нигина  Дадаевнинг “Фертел ёшдаги аёлларнинг пандемия шароитидаги саломатлиги муаммолари, 5-босқич талабаси Элнора Шомуҳаммедованинг “Тарқоқ склерозда неврологик етишмовчиликлар оғирлигини аниқлаш”  мавзусидаги маърузалари халқаро конференция иштирокчилари эътиборини тортди.

Ушбу халқаро анжуманнинг аҳамиятли жиҳати шундан иборатки, у бўлғуси  ёш олимларнинг  келгусида тиббиёт соҳасида жиддий илмий тадқиқотлар олиб боришига ҳам рағбат уйғотади, ҳам замин ҳозирлайди.

Гулчеҳра МИРЗАЕВА,

Тошкент тиббиёт академияси матбуот котиби