Анжуманни Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев кириш нутқи билан очди.
Учрашувда Эрон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон делегациялари Афғонистондаги мавжуд вазият, мамлакатдаги вазиятни тартибга солиш ва узоқ муддатли тинчлик ҳамда барқарорликни ўрнатиш бўйича томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги, шунингдек, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш масалаларини муҳокама қиладилар.
Иштирокчилар Афғонистонга қўшни давлатлар махсус вакилларининг иккинчи учрашуви ўтказиладиган жой ва вақтини белгилайди ҳамда Афғонистонга қўшни давлатлар ТИВ раҳбарларининг Тошкент шаҳрида ўтказиладиган 4-учрашувини ўтказиш муддати юзасидан фикр алмашадилар.