Қорасув-1 — Юнусобод йўналишида ҳаракатланувчи автобус Янги Ўзбекистон боғи яқинидаги автобус паркидан чиқишда, қарама-қарши йўналишда келаётган Tracker билан тўқнашиб кетди.
Мазкур ҳодиса юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” тезкор маълумот тақдим этди.
Маълум қилинишича, бу ҳолат бугун, 29 февраль куни соат 06:45 ларда содир бўлган.
Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган "Tracker" русумли енгил автомобиль юқори (197 км/соат) тезликда келиб, автобус билан урилган.
ЙТҲ Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.