Маълум қилинишича, жорий йил 6 январь куни соат 18:50 атрофида номаълум шахс Учтепа тумани Лутфий кўчасида 1996 йилда туғилган аёлга нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракат содир этиб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчининг шахси аниқланиб, у 1993 йилда туғилган В. Андрей экани маълум бўлди ва у ички ишлар органлари томонидан ушланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Якуни бўйича қонуний қарор қабул қилинади.
Агар ушбу шахснинг ножўя хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз, 71-231-95-20 ёки 102 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.