Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, генерал-майор Азиз Ташпулатов раислигида ИИББ ЙҲХБ томонидан 2024 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликларнинг муҳокамасига бағишланган йиғилишда айтиб ўтилди.
ЙТҲнинг 240 таси пиёдалар иштирокида содир этилган. ЙТҲнинг сабаблари таҳлили қилинганда, ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларга риоя қилмаслиги, пиёдаларнинг белгиланмаган жойлардан йўлни кесиб ўтиши натижасида содир этилганлиги 99 фоиз ҳолатларда қайд этилган.
Учрашувда шунингдек, Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими фаолиятига тўхталиб, фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш ҳамда ходимлар ўртасида коррупцион ҳолатларни олдини олиш мақсадида “Юнусобод”, “Чилонзор”, “Узбум-Миробод”, “Файзобод” рўйхатлаш бўлинмаларида 3 босқичли янги электрон тизим жорий этилганига алоҳида тўхталди.
Бунда аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ барча жараёнлар электрон қурилмалар ва Ягона электрон тизим орқали амалга оширилиши назарда тутилганлиги, бироқ айрим ҳолларда ходимлар томонидан бу тизимдан тўлиқ фойдаланилмаётганлиги танқид қилинди.
Йиғилиш сўнгида генерал-майор А.Ташпулатов соҳавий хизматнинг барча мутасаддилари ўзларига бириктирилган йўналиш бўйича ишни жадаллаштириши, ҳар бир раҳбар ва ходимлар томонидан касб маданияти ва хизмат интизомига қатъий риоя қилишлари, фуқаролар билан хушмуомалада бўлишлари, ноқонуний хатти-ҳаракатларга мутлақо йўл қўймасликлари, фаолият самарадорлигини ошириш тўғрисида бир қатор кўрсатмалар бериб ўтди.