Ёшлар учун “Тошкентда беш ташаббус” тадбирлари ўтказилиши муносабат билан жорий йилнинг 21 май кунидан 25 май кунига қадар соат 06:00 дан 00:00 гача қуйидаги кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади:
– Буюк Турон кўчасининг А.Навоий ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
– Зарафшон кўчасининг А.Навоий ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
– Истиқлол кўчасининг Буюк Турон кўчаси ва Амир Темур шоҳ кўчаси оралиғидаги қисми;
– Мустақиллик шоҳ кўчасининг Зарафшон кўчаси ва Амир Темур хиёбони оралиғидаги қисми.