Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, 2025 йилда Тошкент шаҳрида 1,1 миллион тонна чиқинди йиғиб олинган.
Ҳозирги кунда пойтахтда чиқинди бўйича абонентлар сони 755 мингтани ташкил этади. Тошкент аҳолисининг кўрсатилган хизматлар учун ҳисобланган қарздорлиги 19 млрд 919 млн сўмдан иборат.
Таҳлилларга кўра, бир кунда Тошкентда 3000−3500 тонна чиқинди йиғиб олинади. Унинг 0,1 фоизи, яъни 3−3,5 тоннаси нон ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобланади.
«Агентлик томонидан олиб борилган ташвиқот-тарғибот ишлари натижасида ҳозирги вақтда нон ва озиқ-овқат маҳсулотларининг чиқинди сифатида ташланиши анча камайган. Улар учун ҳамма чиқинди йиғиш шахобчаларига алоҳида контейнерлар қўйилган. Аҳоли томонидан бир кунда олиб чиқиладиган жами чиқинди миқдорининг 0,1 фоизини нон ва озиқ-овқат маҳсулотлари ташкил қилади», — дейилади агентлик ахборотида.