Эътиборлиси, иштирокчиларнинг 64 нафарини аёллар ташкил этмоқда. Бу эса Ўзбекистонда аёллар бокси ҳам тобора оммалашиб бораётганидан дарак беради. Қолаверса, аёллар боксини ривожлантириш – бу Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари ташкилотчиларининг энг устувор талабларидан биридир.

Дарвоқе, бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатида илк маротаба хориждан 8 нафар нейтрал ҳакам ҳам фаолият олиб бормоқда.

Кеча “Универсал” спорт саройида мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари, мамлакат бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ва бошқалар иштирок этишди.

"Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати 14-декабрга қадар давом этади", дейилади хабарда.