Бошқарманинг Яккасарой тумани бўлимига келиб тушган мурожаатга асосан, инспекторлар "Йўловчи поездларини таъмирлаш" АЖ ҳудудида ўрганиш олиб борди.
Ўрганиш якунларига кўра, корхона ҳудудида 1 дона чўл бургути тутқунликда сақланаётгани ҳолати аниқланди.
Ушбу ҳолат Тошкент ҳайвонот боғи мутахассислари кўмагида бартараф этилиб, бургут ҳайвонот боғига олиб кетилди.
Бургутни ноқонуний сақлаганларга нисбатан эса "Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс"нинг 90-моддасига мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорида, яъни 4 950 000 сўм жарима қўлланилди.