Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Шу йилнинг 23 сентябрь куни соат 09:25 ларда Мирзо Улуғбек тумани Буюк Ипак йўли-Узумзор кўчалари чорраҳасида ҳайдовчи 1994 йилда туғилган М.М. “Cobalt” русумли автомашинасини ва ҳайдовчи 2001 йилда туғилган К.С. бошқарувида бўлган “Spark” русумли автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
ЙТҲ оқибатида “Cobalt” русумли автомашина йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини тезликни белгиланган меъёрлардан оширмасликларини сўраймиз, — дейилади хабарда.