Экологик вазиятни яхшилаш юзасидан тузилган махсус комиссияга қуйидаги ваколатлар берилди:

-Табиий чангланиш кучайган пайтда саноат корхоналари, транспорт, иссиқлик таъминоти ва бошқа соҳаларда чекловларни жорий қилиш;

-транспорт воситалари ҳаракатини чеклаш, жумладан:

  • Тошкент шаҳрида юк ташиш автотранспорт воситалари ҳаракатини вақтинча чеклаш амалиётини йўлга қўйиш;
  • автотранспорт воситаларининг, жумладан, давлат рақамига мос равишда тоқу жуфт саналарда ҳаракатланишни чеклаш амалиётини жорий қилиш (электромобиллар бундан мустасно);
  • ҳаракатланиши вақтинча чекланадиган автотранспорт воситалари турлари, кўчалар ва бошқа ҳудудларни белгилаш;

- Атмосфера ҳавоси сифатига салбий таъсир қилувчи моддалар ёққан иссиқхоналар ва бошқа объектлар фаолиятини вақтинча ёки тўлиқ тўхтатиш;

- Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудларга кўчирилиши мажбурий бўлган саноат корхоналари ва саноат зоналарини белгилаш;

- Саноат корхоналари учун ташланмаларнинг рухсат этилган миқдорини белгилаш ва ушбу талабни бузган саноат корхоналари фаолиятини тўхтатиш бўйича белгиланган тартибда чора кўриш;

- Қурилиш ишларини амалга оширишга чеклов ва уларга талаблар жорий қилиш, жумладан қурилиш вақтида чангни бартараф этувчи ускуналарни ўрнатиш ва бошқа талаблар;

- Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини экологик талабларнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида мувофиқлаштириш;

- Оқар сув (дарё, канал, ариқ) объектларида сув объектлари қирғоқ муҳофаза минтақа зоналарида қурилишни тақиқлаш ва экологик вазиятни яхшилаш билан боғлиқ бошқа ваколатлар.