Бугун, 13 июнь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:

Яшнобод туманининг: Янгилик, Мурувват кўчалари, Асалобод ҳамда «Тузел» 2-мавзелари, Дархон, Илғор шох, Илғор 2-берк, Миришкор кўчаларининг айрим ҳудудларида соат 17:00 гача;

Сергели туманининг: «Сўғдиёна», «Нўғайқўрғон» ҳамда «Белариқ» МФЙларининг қисман ҳудудларида соат 13:00 гача;

Миробод туманининг: Шаҳрисабз кўчасидаги 38 кўп қаватли турар жой биносида соат 17:00 гача;

Чилонзор туманининг: Дилхуш, Гўзал ҳамда Қизил шарқ кўчалари ҳудудида соат 18:00 гача;

Яккасарой туманининг: А. Қаҳҳор, 15-31, 4-, 5-тор, Ҳумо, Дамариқ 1-, 2-тор, Глинка кўчаларининг айрим ҳудудларида ҳамда Кичик ҳалқа йўли,  «Қушбеги» даҳасининг айрим ҳудудларида соат 18:00 гача;

Юнусобод туманининг: Кулол қўрғон кўчасининг айрим ҳудудларида соат 18:00 гача.

Тошкент шаҳар филиали хабарига кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ҳамда электр тармоқларидаги авариявий ҳолатлар олдини олиш мақсадида мазкур чоралар кўрилмоқда. 

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдирилган.