Қайд этилишича, шу йилнинг 16 июль куни соат 00:08 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасида “Equinox” русумли автотранспорт воситаси ёнаётганлиги тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Келиб тушган хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 00:11 да етиб борган ва ёнғин соат 00:16 да батамом ўчирилган.

Маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.