Бу ҳақда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, Давлатобод тумани ва Наманган шаҳрида яшовчи икки нафар аёл олдиндан тил бириктирган ҳолда, турмушидан ажраган ёш аёлларни чет давлатга, хусусан, Туркияга юборишга ҳаракат қилаётгани ҳақида тезкор маълумот олинган.
Аниқланишича, улар Янги Наманган туманида яшовчи 2001 йилда туғилган қизни турли ваъдалар ва ёлғон маълумотлар орқали ишончига кириб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркиянинг Анқара шаҳрига жўнатишга уринган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мутасадди идоралар фуқароларни чет элда юқори даромадли иш ваъдаларини текширмасдан ишонмасликка, шубҳали таклифлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга чақирмоқда.